Бахтиёр Ашурматов: Истеъфога чиқишга тайёрман

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган АГМК ҳамда “Қўқон-1912” (1:3) жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин ҳақида қисқача айтадиган бўлсам, шахсан бугунги натижа учун мухлислар ва раҳбарият олдида жудаям хижолатдаман. Кубок эгасининг лигада жон сақлаш учун курашиши...Бунақаси биринчи марта бўляпти. Шу боис агар керак бўлса истеъфога чиқишга ҳам тайёрман. Ҳеч бир жамоани билиб бўлмайди, очиғи “Қўқон” ҳар томонлама устунликка эришди ва ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Гарчи биринчи бўлимда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсакда, барибир “Қўқон” яхшироқ ўйнади. Бугунги ўйин мураббийлар штабининг хатоси бўлди, шу сабабли раҳбарият томонидан қабул қилинадиган ҳар қандай қарорга тайёрмиз”, - дейди Ашурматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!