Бахтиёр Ашурматов: Мағлубиятда мураббийларнинг хатоси бор

Pepsi Суперлига 17-туридан олган “Қўқон-1912” – АГМК (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Афсуски, жамоамиз биринчи бўлимда мазмунсиз ўйин кўрсатди. Бу ерда мураббийларнинг хатоси бор. Иккинчи таймда яхши ўйнадик. Лекин ҳисоб 2:0 бўлиб улгурганди. Трифунович гол урганида вазият бошқача бўларди. Мағлубиятнинг асосий сабаби биринчи бўлимда бўш ўйнаганимиз бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси бугун яхши ҳаракат қилди. Уларни ғалаба билан табриклайман.

Ҳозирги ҳолатда баҳона қидириш ярашмайди. Натижани яхшилаш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Мураббий натижа учун жавоб беришини унутмагани маъқул", - деб айтиб ўтди Ашурматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!