Бахтиёр Ашурматов: Мавсум охирига қадар ўз ўрнимизни анча яхшилаб оламиз

"Ростини айтсам, “Насаф”нинг ёш ва тезкор футболчиларидан бироз ҳавотирим бор эди. Зеро Рўзиқул Бердиев ёш ўйинчилардан жуда курашувчан жамоа тузишга эришяпти. Лекин шогирдларим бугун ўзларига берилган кўрсатмаларни адо эта олишди ва натижада жуда қийин ўйинда ғалабага эришдик. “Насаф” футболчилари ҳам бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди. Шу ўринда, бугун ғалабага эришган шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Мухлисларимиз сўнгги пайтларда ғалабаларимизни соғинишган эди. Насиб этса, йигитлар шундай ўйнашда давом этишса, мавсум охирига қадар ўз ўрнимизни анча яхшилаб оламиз", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!