Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум" футболчиларидан ҳадиксираб турган эдим
"Умид қиламанки, бугунги учрашув мухлисларимизга манзур бўлди. Мана 3 та ўйиндаги ғалаба секин-аста ишқибозларимизни стадионимизга қайтаришда туртки бўлса ажаб эмас. Бу энг асосий мақсадларимиздан бири. Қолаверса, сўнгги ўйинлардаги ғалабалар йигитларга шижоат ва ишонч беради. Шогирдларимдан мамнунман. Уларга бугунги ўйин учун ташаккур.
Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган барча мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Ростини айтсам, учрашув олдидан рақиб жамоа таркибидаги тажрибали футболчилардан бироз ҳадиксираб турган эдим. Лекин йигитлар бугун ишончли ҳаракат қилиб, рақибга имкон қолдиришмади", - деди мутахассис.
Фикрлар