
Бекзод Абдураҳмонов тўрт йил олдинги натижасини такрорлади
Осиё ўйинларининг дастлабки кунги беллашувлари давом этмоқда.
Дастлабки кунги баҳсларда эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов Осиё ўйинларининг финалда қозоғистонлик Данияр Каисановга қарши гиламга кўтарилди.
Қизиқарли кечган баҳс вакилимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳамюртимизнинг ушбу медали делагациямиз ҳисобига ёзилган дастлабки олтин медаль ҳисобланади.
Қизиқарли томони, бундан 4 йил муқаддам ҳамюртимиз Инчеонда ўтказилган 17-Осиё ўйинларида 70 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этиб, финал босқичида Жанубий Корея вакили О Манҳони мағлуб этганди ва ўшанда ҳам делегациямиз ҳисобига дастлабки олтинни қўшиб қўйганди.
Комментарии