Бельгия, Франция, Шотландияга қарши учрашувларда футболчиларимиз саросимага тушиб қолишмайдими?

Хабарингиз бор Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақага жўнаб кетди. Вакилларимиз у ерда учта ўйинда иштирок этишади. Дастлаб 10 октябрь куни Франция U-18, 13 октябрда эса Бельгия U-18 ва 15 октябрда Шотландия U-18 терма жамоалари билан куч синашади.

Отабек Ғуломхўжаев Европанинг кучли термаларига қарши ўйинларда натижа муҳим эмаслиги, биринчи навбатда улардек кучли рақибларга қарши ўйинда руҳий босимни енгиш муҳимлиги ҳақидй айтиб ўтди.

- Ўйнаганга яраша Европанинг кучли рақиблари билан ўйнайдиган бўлдик. Йигитларимиз ўз клубларида ёки Тошкентдаги йиғинларимизда зўр ўйнашади. Лекин халқаро майдонда қандай тўп суришади? Бельгия, Франция, Шотландияга қарши учрашувларда футболчиларимиз саросимага тушиб қолишмайдими? Бунинг учун аввало уларнинг руҳиятини кўриб оламиз. Албатта, бу борада улар билан ишлаяпмиз. Энг муҳими, руҳий ҳолати жойида бўлиши керак. Қолган камчиликларни эса тўғриласа бўлади. У ерга боргандан кейин оёқлари қалтириб турса, у минг иқтидорли бўлмасин қиладиган ишини бажара олмай қолади. Биз бу йигитлардан натижани сўрамаймиз. Мақсад ўз дарвозамиздан гол ўтказмаслик ёки тўпни ўзимизда сақлаб кўпроқ гол уриш эмас. Шунчаки, бизнинг ўз ўйин фалсафамиз бор. Европа термаларига қарши учрашувларда ҳам фақат ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак холос. Балки ўз дарвозамиздан 2-3 та гол ўтказиб юборармиз. Бироқ бундан фожеа ясамаймиз.

Отабек Ғуломхўжаев билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимиз орқали ўйишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!