Бензема Роналдуга қарши Италияда тўп тепади
Мадриднинг "Реал" клуби хужумчиси Карим Бензема фаолиятини Италияда давом этириши мумкин.
Душанба куни "Милан" клуби вакили Людовик Фаттиццо футболчининг агенти билан ушбу трансферни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борган. Келишув клуб базасида бўлиб ўтиб, унда жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо ҳамда спорт директор Массимилиано Мирабелли иштирок этишган.
Журналист Жанлука Ди Марционинг маълумотларига кўра, Гаттузо футболчи билан юхма-юз суҳбат қурган ва шундан сўнг Карим ушбу кўчиб ўтишга оғзаки розилик берган.
Хабарларга кўра, Бензема "Милан"да "Реал Мадрид"да бўлгани каби йилига 9 миллион евро маош ва бонус тариқасида 3 миллион еврогача даромад топади.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчининг "қироллик клуби" билан бўлган шартномаси 2022 йилда ўз ниҳоясига етади, шундан сўнг у "россоньерлар" таркибига бориб қўшилиши мумкин.
Фикрлар