Бэйл ва Асенсио ҳам сафга қайтди

Мадриднинг "Реала" клуби лазарети деярли бўшаб қолди. Marca нашри тарқатган хабарга кўра Гарет Бэйл ва Марко Асенсиолар кеча жамоанинг умумий гуруҳида ҳеч қандай чекловларсиз шуғулланишган.

Эслатиб ўтамиз, уэльслик футболчи 3 январь куни "Вильярреал"га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Испаниялик футболчи эса декабр ойида ўтказилган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида жароҳатланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!