Биласизми? "Монако"нинг ғалабасиз серияси 16та ўйинга етди (ФОТО)

Хабарингиз бор кеча “Монако” Франция чемпионатининг 13-турида ўз майдонида ПСЖга (4:0) йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Таъкидлаш лозимки, шу тариқа монаколикларнинг ғалабасиз серияси 16 та ўйинга етди. Улар ушбу учрашувларнинг 11тасида мағлуб бўлишган бўлишса, қолган 5тасида дуранг қайд этишган.

“Монако” Леонард Жардим истеъфога чиққунича қаторасига 10та ўйинда  ғалаба қозона олмади (7та мағлубият, 3та дуранг).  Шундан сўнг жамоага Тьерри Анри келди. Бироқ, у ҳам вазиятни ўнглай олмаяпти. Анри бошчилигидаги “Монако” ҳозиргача жами 6та ўйин ўтказди ва уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади (4та мағлубият, 2та дуранг).

jeno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!