Биласизми? "Пахтакор" Осиё клублар мусобақаларида 105-ўйинида майдонга тушади

CHERY AUTO

"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 90 беллашув ўтказиб, 40 ғалаба, 16 дуранг ва 34 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 129 тўп киритиб, дарвозасидан 125 гол қўйиб юборган ва 136 очко тўплаган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Осиё кубок эгалари кубогини қўшганда жами 104 беллашувда майдонга тушган "шерлар" 46 ғалаба, 18 дуранг ҳамда 40 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 166 марта ишғол қилинган. Шундай қилиб, "Пахтакор" Осиё клублар мусобақаларида 12 февраль куни 105-беллашувида майдонга тушади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию