Биласизми? "Реал" ҳеч қачон Мадриддаги еврокубок ўйинларида йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган эди

Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган учрашувда москваликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Бу "қироллик клуби" учун еврокубокларда ўз уйидаги дастлабки йирик мағлубият бўлди.

Бунга қадар Мадридда еврокубоклар доирасида 252 беллашув ўтказган "бланкослар" бирор марта 3 та тўп ёки ундан кўп фарқ билан мағлуб бўлишмаган эди ва "армиячилар" бу борада биринчи бўлишди.

Шундай бўлсада, мазкур ғалаба Виктор Гончаренко жамоасига татимади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!