Биласизми? Салоҳ "Ливерпул"даги илк 50та голини ҳаммадан тез киритди
Аввал хабар берганимиздек “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ жорий ҳафта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Црвена Звезда”га (4:0) қарши баҳсда гол уриб, ўзининг мерсисайдликлар сафидаги голлари сонини 50тага етказиб олди.
Эътиборлиси, 26 ёшли мисрлик футболчига ушбу натижага эришиш учун бор йўғи 65та ўйин етарли бўлди. Шу тариқа у 50та голни Фернандо Торрес (72та ўйин) ва Даниэль Старрижлардан (91та ўйин) анча тезроқ киритишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ “Ливерпуль” сафига 2017 йилнинг ёзида “Рома”дан 42 млн евроа кўчиб ўтган эди.
Фикрлар