Боатенг ҳам Хитой клубига ўтади

Испаниянинг "Леванте" клуби форварди Эммануэль Боатенг Хитойнинг "Далянь Ифан" клубига кўчиб ўтади.

Берилган маълумотларга қараганда 22 ёшли ганалик футболчининг трансфери 11 млн еврони ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, Боатенг ўтган мавсум Ла Лиганинг 37-турида “Барселона”га қарши баҳсда “Леванте” сафида хет-трик қайд этган эди.

Маълумот учун, Боатенг жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 1та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Далянь Ифан” клуби бундан аввалроқ “Наполи” етакчиси Марек Хамшикни қўшиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!