Боксчиларимиз «Странджа» турнирида иштирок этадилар

  • 12 февраль, 2019, 12:12
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан хабар қилишларича, жорий йилнинг 13-20 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича 70-анъанавий «Странджа» турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада жаҳоннинг 42 мамлакатидан 350 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари иштирок этади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз турнирда қуйидаги таркибда иштирок этади:

-52 кг: Худойназар Файзов
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Алиёр Норалиев
-69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Хуршид Абдуллаев
-91 кг: Санжар Турсунов.

Мураббийлар:

Илёс Раҳимжонов
Баҳодир Эркаев

Ҳакам:

Алишер Полвонов 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!