Боксчиларимиз халқаро турнирда 5 медални қўлга киритди
Қозоғистонда Астана шаҳрининг 20 йиллиги муносабати 2002-03 йилларда туғилган ўсмирлар ва 2003-04 йилларда таваллуд топган қизлар ўртасида Аманбек Маканалин, Ерлан Ноккербеков ва Жанат Сатенов хотирасига бағишланган бокс бўйича VIII халқаро турнир якунига етди.
Мазкур мусобақада Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Мўғилистон давлатларидан жами 186 нафар йигит-қиз ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Турнир якунларига кўра, 46 кг вазнда рингга кўтирилган Дилшод Абдуллаев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтирилган бўлса, Шоҳруҳ Рўзибоев (44 кг), Руслан Абдуллаев (57 кг) ва Логин Петров (66 кг) термамиз ҳисобига кумуш медалларни тақдим этди.
Вакилларимиз орасида ягона бронза медалига Шоҳжаҳон Абдуллаев (80 кг) сазовор бўлди.
Фикрлар