Болалар ўртасида шахмат бўйича Гран-при турнирининг 6-босқичи бўлиб ўтди (фото)

 Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактабида 8-14 ёшли ўғил-қизлар ўртасида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Кеча Гран-при турнирининг 6-босқичи ниҳоясига етди. Мусобақа тугагач унинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

  8 ёшлилар ўртасида ўтган баҳсларда Юлдузхон Ҳамидова, Манзура Рустамова,Ширина Собирова, Акбар Аллаберганов, Бехзодбек Фазлиддинов, Жавоҳир Бозоровлар шоҳсупага кўтарилдилар. 10 ёшлилар ўртасида эса Нилуфархон Имомқўзиева, Фарзона Абдуманнопова, Жасмина Абдусаломова, Алишер Умурзоқов, Сайидамин Омонов, Шоҳжаҳон Исроиловлар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. 12 ёшлилардан Гулҳаё Хуррамова, Сабина Юлдошева, Робияхон Музаффарова, Исроилжон Исроилов, Рахмон Алимов, Иброҳим Тоҳировларга тенг келадигани топилмади. 14 ёшлилар ўртасида Робиябону Юлдошмуродова, София Мамадаминова, Саидаъло Исмоилов, Аъзамжон Собитжонов, Анвар Ғаффоровлар шоҳсупадан ўрин эгаллади.

Gran-pri 6 (1)

Gran-pri 6 (3)

Gran-pri 6 (4)

Gran-pri 6 (5)

Gran-pri 6 (6)

Gran-pri 6 (7)

Gran-pri 6 (8)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!