
Бонуччи: Бизнинг ҳимоямиз “Барселона” никидан кучлироқ
Хабарингиз бор эртага Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувларига старт берилади. Шу куни “Ювентус” “Барселона”га қарши майдонга тушади. Ўйиндан олдин туринликлар ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бизни ҳимоямиз каталонияликларникидан кучли. Кучли ҳимоя эса бизга устунлик беради. Мен “Барселона”ни ўрганиб чиқдим ва улар қандай ўйнашини биламан.
Айни дамда “кўк-анор ранглилар” 2015 йилгидагидек кучли эмас деб ҳисоблайман. Менинг фикримча Чемпионлар лигасининг бу мавсумида ғолиблик учун “Бавария” асосий номзод ҳисобланади”, - дейди Бонуччи El Pais нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.
Игуаин: “Ювентус” ва “Барселона”ни бир-бирларини ҳурмат қилади
Италия Кубоги. “Ювентус” “Наполи”га мағлуб бўлди, бироқ финалга чиқди
Фикрлар