Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади
Ўйинга “Пахтакор” стадиони мезбонлик қилади. Ўзбекистон Суперкубогини ўтказиш бўйича низомга кўра, ғолиб учрашув асосий вақтида қайд этиладиган натижага асосан аниқланади.
Агар 90 дақиқада ҳам дуранг бўлса, 15 дақиқадан иборат қўшимча 2 та таймлар ўтказилади. Унда ҳам ғолиб номи аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.
Қайд этиш жоиз, Суперкубок беллашуви вақтида олинадиган сариқ ва қизил карточкалар Суперлига учрашувларида ҳам амал қилади. маълумот ўрнида, шу пайтга қадар ўтказилган ўйинларда 17 марта сариқ карточка кўрсатилган. Бирорта ҳам ўйинчи майдондан четлатилмаган.
Мазкур турнирда ҳеч ким икки марта ғалаба қозонмаган. Бу борада “темирйўлчилар”да имконият бор. Аммо Миржалол Қосимов бошчилигида янгидан тузилган Олмалиқ жамоаси таркиби жиҳатдан етарлича йўқотишларга учраган “Локо”га кубокни осонликча топшириб қўймасликлари аниқ. Кўрамиз, беллашувда янги ғолиб номи аниқланадими ёки Андрей Фёдоров шогирдлари мавсумни соврин билан бошлашадими? Буни вақт кўрсатади.
Фикрлар