Бугун Ўзбекистон – КХДР терма жамоалари ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Аввал хабар берганимиздек бугун пойтахтимиздаги  “Миллий” стадионида Ўзбекистон – КХДР ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани соат 15:30 да бошланади. Соат 16:00 дан соат 17:00 гача терма жамоамиз ўйинолди расмий машғулотида қатнашади.
 
КХДР бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани эса соат 16:45 да бошланади. Рақибларимизнинг расмий машғулоти соат 17:30 дан соат 18:30 гача “Миллий” стадионида давом этади. 
 
Ушбу икки терма жамоа устозлари билдирган фикрларни сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – КХДР  баҳси эртага соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!