Бугун йигитларимиз "Эйбар"га қарши ўйнашади

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувига кўра Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси кеча юртимизга ўртоқлик ўйини ўтказиш учун ташриф буюрди.  

Эслатиб ўтамиз, “Эйбар” U-15 жамоаси бугун пойтахтимиздаги ТТЙМИ стадионида Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув соат 15:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!