“Бунёдкор” ва “Пахтакор” эртага қайси рангдаги либосда ўйнаши маълум

Суперлига 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа менежерлари ва расмий шахслар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

ЎзПФЛ томонидан “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувига комиссар этиб тайинланган Маъмур Саидқосимов олиб борган йиғилишда учрашув атрофидаги бир қанча ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда майдонга тушишларига ҳам ойдинлик киритиб олинди. Унга кўра, “Бунёдкор” кўк, “Пахтакор” сариқ, ҳакамлар гуруҳи эса яшил рангли либосларда майдонга чиқиб келишадиган бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви 10 март, шанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 17:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!