"Челси" "Атлетико" дарвозабони учун 80 млндан кечишга тайёр

Лондоннинг "Челси" клуби "Атлетико" ҳамда Испания терма жамоаси дарвозабони Кепуни Тибо Куртуанинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Бельгия терма жамоаси кипери Куртуа жорий йилнинг мавсумлар оралиғида "аристократлар" сафини тарк этишни хоҳлаётганини айтиб ўтганди.

As нашрининг хабар беришича, "Челси" 23 ёшли Кепу учун 80 миллион евродан кечишга тайёр туришибди. Ушбу сумма унинг "Атлетико" билан шартномасида товон пули сифатида кўрсатиб қўйилган.

Бироқ, лондонликлар Кепунинг розилигини ҳам олишлари даркор. Дарвозабон фаолиятини АПЛда давом эттиришга рози, аммо у жорий йилнинг январь ойида мадридликлар билан 2025 йилга қадар шартномасини узайтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!