"Челси" Азарнинг маошини кескин оширмоқчи
Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Эден Азарнинг маошини кескин оширишга тайёр.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 27 ёшли бельгиялик вингер учун янги 5 йиллик шартнома ва йилига 18 млн евро маош таклиф қилмоқда. Бундан ташқари “Челси” Азар истагандек жамоа таркибини кучайтириб, яна совринлар учун курашишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Азар келгуси мавсум “Челси”нинг ЕЧЛда иштирок этмаслиги сабаб жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга эса айни дамда “Реал” ва “Барселона” каби Европа грандлари жиддий кураш бошлашган.
Фикрлар