“Челси” Азарнинг нархини эълон қилди
Лондоннинг “Челси” клуби жамоа ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг трансфер нархини эълон қилди, дея хабар беради The Sun нашри.
Манбада ёзилишича, Лондон клуби бельгиялик футболчини 226 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азар “Челси”ни тарк этишни истаётганини билдирган эди. Клуб эса унга янги шартнома таклиф қилиб, жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар