"Челси" Азарнинг нархини яна оширди
Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азарни қўйиб юбормоқчи эмас.
Бельгиянинг HLN портали тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” 27 ёшли футболчи учун 225 млн евро талаб қилишмоқда. Таъкидлаш керакки, айни дамда Азар учун “Реал” ҳамда “Барселона” клублари жиддий кураш олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Челси” Азарнинг трансфер нархини 170 млн евро деб эълон қилган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар