“Челси” Чехни ортга қайтариши мумкин

  • 18 июль, 2018, 08:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамшаҳари “Арсенал”даги собиқ дарвозабони Петр Чехни ортга қайтариши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Унга кўра “аристократлар” раҳбарияти “Реал”га ўтишга яқин турган дарвозабони Тибо Куртуанинг ўрнига айнан чехиялик тажрибали посбонни олиб келишни режалаштирган. Лондон клуби шунингдек "Лестер" дарвозабони Каспер Шмейхелни ҳам кўз остига олиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Чех фаолиятининг 12 йилини “Челси”да ўтказган, бироқ кейинчалик Куртуа билан юзага келган рақобат сабаб жамоани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!