"Челси" Игуаин учун икки ҳужумчисидан кечишга тайёр

“Челси”нинг янги бош мураббийи Маурицио Сарри ёзги трансферлар мавсумида Альваро Мората ва Оливье Жируни сотиб юбормоқчи, дея хабар беради Mirror нашри.

Манбада ёзилишича, италиялик мутахассис бу ҳужмчилар ўрнига “Ювентус” етакчиси Гонсало Игуаинни олиб келишни истамоқда. Улар ўз вақтида “Наполи”да бирга фаолият олиб борган.

Тахминларга кўра, Мората Игуаин трансферининг бир қисмига айланиши мумкин. Испаниялик ҳужумчи 2014-2016 йилларда туринликлар шарафини ҳимоя қилган. Жирунинг қаерда фаолиятини давом эттириши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Аввалроқ, Игуаиннинг “Челси”га ўтишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. calciomercato.com нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли аргентиналик футболчи маошининг йилига 7 миллион еврогача қисқаришига рози. “Кекса синьора”да унинг маоши 7,5 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!