"Челси" Игуаиннинг трансфери юзасидан "Ювентус" билан боғланди
Лондоннинг “Челси” клуби “Ювентус” форварди Гонсало Игуаинни ўз сафида кўришга қизиқмоқда.
Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марцио тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бугун илк бор бу борада “кекса синьора”га расмий тарзда мурожаат қилишган.
Айтиш лозимки, “Челси” ушбу трансферни амалга оширишдан аввал ўзининг икки ҳужумчиси - Альваро Мората ҳамда Миши Батшуайилардан бирини сотиб юбориши керак.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Ювентус”га ўтгач, Игуаиннинг жамоадан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган.
Фикрлар