"Челси" Куртуанинг ўрнига яна бир номзод топиб қўйди

Лондоннинг “Челси” клуби тез орада жамоадан кетиши кутилаётган дарвозабон Тибо Куртуанинг ўрнига муносиб номзод қидиришни давом эттирмоқда.

Хабарларга қараганда “аристократлар” бу борада “Атлетик” Бильбао посбон Кепа Аррисабалаганинг номзодини ҳам кўриб чиқишмоқда. Унга кўра “Челси” бильбаоликлар учун футболчининг шартномасида кўрсатилган 80 млн евролик товон пулини тўлашга тайёр.

Бундан ташқари лондонликлар 23 ёшли испаниялик дарвозабонни “Стемфорд Бриж”га кўчиб ўтишга кўндиришлари лозим. Бунинг учун улар Аррисабалагага юқори маош ва асосий таркибдан жой ваъда қилишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Кепа “Атлетик” билан амалдаги шартномасини жорй йилнинг январида 2025 йилгача узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!