"Челси" "Ливерпул"нинг рекордини йўққа чиқаради
Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабонлар ўртасидаги трансфер рекордини янгилаши кутилмоқда.
AS нашри тарқатган хабарга кўра "Атлетик" Бильбао клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага яқин 2 кун ичида “аристократлар” аъзосига айланади. Маълумотларга қараганда 23 ёшли испаниялик посбон янги жамоаси билан музокараларни якунлаш учун Мадридга етиб келган. У эртага Лондонга келади ва “Челси”да тиббий кўрикдан ўтади.
Ўз навбатида “Челси” Аррисабалага учун “Атлетик”га унинг шартномасида келтирилган 80 миллион евролик товон пулини тўлайди ва бу билан уни футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айлантиради.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда ушбу ном “Ливерпуль” посбони Алиссон Бекерга тегишли. Мерсисайдликлар уни жорий ёз “Рома”дан 62,5 млн еврога харид қилишган эди.
Фикрлар