"Челси" Моратанинг ўрнига муносиб ўринбосар топди

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган ҳужумчи Альваро Моратанинг ўрнига муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Daily Express нашрининг хабар беришича “аристократлар” испаниялик форварднинг ўрнига "Бавария" тўпурари Роберт Левандовскини олиб келишмоқчи. Маълумотларга қараганда польшалик футболчини шахсан жамоанинг янги устози Маурицио Сарри “Стемфорд Бриж”да кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби Левандовски учун “Бавария”га 90 млн евро таклиф қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!