"Челси" Виллианнинг нархини эълон қилди

  • 2 июля, 2018, 13:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Виллианнинг трансфер баҳосини эълон қилди.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича “аристократлар” 29 ёшли футболчи борасида юбориладиган 80 млн евродан кам бўлмаган таклифларни кўриб чиқади. Эслатиб ўтиш лозимки, Бразилия терма жамоаси етакчиларидан бирига “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Виллиан ўтган мавсум “Челси” сафида жами 55та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию