"Челси" "Ювентус" ҳимоячиси учун 50 млн евро беришга тайёр

"Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Ругани фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Goal нашри. Инглиз клуби футболчининг трансфери борасида дастлабки таклифни юборишга тайёр.

Маълум бўлишича, "Челси" унинг учун 45 миллион фунт (тах. 50,5 миллион евро). тўлашга тайёр. Лондон клубининг олдинги таклифи туринликларни қаноатлантирмаган эди.

23 ёшли италиялик футболчи ўтган мавсум "Ювентус" сафида 26 ўйинда икки гол ва икки голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!