"Челси" ҳимоячиси учун "Арсенал" асосий даъвогар

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Гари Кэхилл жамоасини ўзгартиришга жуда яқин турибди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли англиялик футболчи учун Лондоннинг бошқа бир гранди - "Арсенал" жиддий кураш олиб бормоқда ва бу борадаги рақобатда “канонирлар” фаворит дея эътироф этилишмоқда. Ушбу трансфер давралар оралиғида амалга оширилиши айтилмоқда.

Ўз навбатида “аристократлар” устози Маурицио Сарри ҳам таркибдаги айрим футболчиларни қўйиб юборишга қарши эмас. Кэхилл ҳам шулар қаторига киради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кэхиллга “Фулхэм”дан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!