“Челси” навбатдаги трансферини амалга оширишга яқин турибди

Лондоннинг "Челси" клуби яқин кунларда ўзининг ёзги трансферлар давридаги иккинчи харидини амалга ошириши кутилмоқда.

London Evening Standard нашрининг хабар беришича “аристократлар”нинг бу сафарги трансфери “Ювентус” ҳимоячиси Даниэле Ругани бўлади. Маълумотларга кўра 23 ёшли италиялик футболчининг трансфери лондонликларга 50 млн еврога тушади. Руганининг ўзи эса “Челси” билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Айтиш лозимки, Руганини шахсан "аристократлар"нинг янги устози Маурицио Сарри жамда кўришни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!