“Челси” ўтган мавсум бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган 38 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби англиялик дарвозабон Роберт Гриннинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 38 ёшли посбондан клубнинг 3-дарвозабони сифатида фойдаланишмоқчи. Айтиш лозимки, Грин айни дамда эркин агент мақомидаги футболчи ҳисобланади ва у “Челси”га мутлақо текинга тушади.

Маълумот учун, Гриннинг сўнги жамоаси “Хаддерсфилд” клуби бўлган эди. Бироқ, у ўтган мавсум ушбу жамоа сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!