“Челси” қишда Кэхиллни ижарага бериб юбормқочи

Лондоннинг “Челси” жамоаси раҳбарияти клуб ҳимоячиси Гари Кэхиллни келаётган январь ойида ижараба бериб юбормоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 32 ёшли футболчи сотиб олиниш ҳуқуқи билан ижарага берилиши кутилмоқда. Англиялик ҳимоячининг “Челси” билан амалдаги келишуви жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Гари Кэхилл хизматларига “Саутгемптон”, “Фулхэм” ва “Вест Хэм Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда.  Ўтган мавсумда ҳимоячи АПЛнинг 27 ўйинида майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!