"Челси" хавбеки янги мавсумни Чемпионшипда ўтказадиган бўлди
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Кейси Палмер расман "Блэкберн" сафига бориб қўшилди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Чемпионшип вакили 21 ёшли футболчини 1 йилга кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олган.
Маълумот учун, Палмер ўтган мавсумни ҳам Чемпионшипда ўтказган. “Дерби Каунти” клубида ижарада ўйнаган Палмер ўтган мавсум жами 16та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар