"Челси"нинг янги аъзолари ўзлари учун рақам танлашди

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага “Челси”да 1-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Айтиш керакки, бундан аввал ушбу рақам жамоанинг аргентиналик посбони Вилли Кабальерога тегишли эди. Бироқ, у 1-рақамни янги жамоадошига топширди ва ўзига 13-рақамни олди.

Бундан ташқари “Реал”дан келган Матео Ковачич ўзига 17-рақамни, “Кристал Пэлас”дан ижарадан қайтган Рубен Лофтус-Чик эса 12-рақамни танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!