Даврон Файзиев: ПФЛнинг Ла лига билан яқиндан ҳамкорлик қилиши футболимиз ривожи учун жуда фойдали

Унда Ла лига элчиси Луис Гарсия ҳам иштирок этди. Катта шоу-концерт тарзида ўтказилган тадбирни юртимизнинг машхур шархловчиларидан бири Даврон Файзиев олиб борди.

UzReportTV шархловчиси Профессионал футбол лигаси ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида ўтказилган мазкур тадбир тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

"Ла лигада иштирок этувчи жамоалар – дунёдаги энг етакчи клублар қаторига кириши сир эмас. Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг жаҳондаги энг кучли лигалардан бири – Ла лига билан яқиндан ҳамкорлик қилаётгани миллий футболимиз ривожи учун хизмат қилиши тайин. Кеча мухлислар Луис Гарсия билан биргаликда ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги юлдузлари майдонда тўп тепишига ҳам гувоҳ бўлишди. Афсуски, ТВда “Эл Класико”ни шархлаб боришим лозим бўлгани сабаб катта экрандаги томоша олдидан ўтказилган юлдузлар иштирокидаги кўргазмали ўйинда охиригача қатнаша олмадим. Лекин мана шундай ажойиб тадбирда иштирок этганимдан жуда хурсанд бўлдим. Ундан ёрқин хотиралар қолди", - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!