Даврон Ҳошимов нега "Сурхон"га ўтмади?

Хабарингиз бор Осиё кубогидан сўнг ҳимоячи Даврон Ҳошимов “Локомотив”га кўчиб ўтди. Ундан аввалроқ эса унинг “Сурхон”га ҳам кўчиб ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар чиққанди. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга мос эди? Бу саволга футболчининг ўзи жавоб берди.

- Тўғри, “Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан яхши алоқада эдик. Шу боис Илҳом ака томонидан менга таклиф бўлди. У билан бир йил давомида ишладик. Мени “Пахтакор”дан “Навбаҳор”га олиб ўтди, имконият берди. Ўша мураббий орқали ҳам терма жамоага қайтдим. Ўз устимда ишлашда Илҳом Мўминжонов катта ёрдам берди. “Навбаҳор”га ўтаётганимда сени терма жамоага қайтарамиз деганди. “Сурхон”га бош мураббий бўлганидан кейин эса менга яна таклиф билан чиқди. У билан гаплашгач, йўқ демадим, фақат таклифингизни ўрганиб чиқаман деб айтгандим. Кейинчалик менга “Локомотив”дан жиддий таклиф бўлганидан сўнг Мўминжоновга вазиятни тўғри тушунтирдим ва ака-укачилигимиз йўқолмасин дея яхши маънода хайрлашдим.

Суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!