Дембелега харидорлар кўпаймоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қишда "Барселона"ни тарк этиши айтилаётган вингер Усмон Дембелега бирданига учта топ-клуб қизиқиш билдира бошлади.

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра агар каталонияликлар қишда 21 ёшли француз футболчисини трансферга қўйишса, уни "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпуль" каби жамоалар ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўришади.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!