Дембеленинг "Селтик"дан кетиши мумкинлиги тасдиқланди
Шотландиянинг "Селтик" клуби бош мураббийи Брендан Рожерс ҳужумчи Мусса Дембеленинг трансфери бўйича бир қатор Европа грандларидан таклифлар бўлгани, аммо раҳбарият ушбу таклифларни рад этганини айтди.
“Селтик” жорий ёз Дембеленинг трансфери бўйича бир нечта яхши таклифларни рад этди. Лекин қачондир барибир у жамоадан кетади”, - дейди Рожерс.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дембелега Франция ва Германия жамоаларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар