Денисовга яна бир рақобатчи пайдо бўлди
Москванинг “Локомотив” клуби Нигерия терма жамоаси ҳимоячиси Брайан Идовуни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Россиянинг амалдаги чемпиони сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган 26 ёшли футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Локомотив” ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов билан ҳам амалдаги шартномани узайтирган эди.
Фикрлар