Денисовнинг жамоаси назорат баҳсида турк клубини мағлубиятга учратди
Айни дамда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Москванинг “Локомотив” клуби бугун ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувида Туркиянинг "Акхисар Беледиеспор" клубига қарши майдонга тушди.
Қизиқарли кечган ўйин 2:1 ҳисобида “темирйўлчилар”нинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, шу куни москваликлар сафида ҳамюртимиз Виталий Денисов учрашувнинг 46-дақиқасидан бошлаб майдонда ҳаракат қилди.
"Локомотив" - "Акхисар Беледиеспор" 2:1
Голлар: Барбоза, 45 - 0:1, Антон Миранчук, 61 - 1:1, Баринов 80 - 2:1
"Локомотив": Гильерме (Медведев 46), Кверквелия, Идову (Денисов 46), Ротенберг (Михалик 46), Рыбус, Тарасов, Баринов, Мануэл Фернандеш, Миранчук, Миранчук, Эдер.
Фикрлар