Денисовсиз ўйнаган "Локомотив" илк ғалабасини Самарада тантана қилди (видео)

Бундан бироз аввал Самарадаги "Космос Арена" стадионида Россия премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган маҳаллий "Крилья Советов" ҳамда Москванинг "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Ушбу учрашувда Гжегож Криховяк томонидан киритилган ягона гол амалдаги чемпионларга мавсумдаги дастлабки ғалабани олиб келди. Афсуски, Денисов бу сафар ҳам захирада қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!