Дешам: Косельнининг сўзларидан лол қолдим

Дидье Дешам терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган Лоран Косельни томонидан ўзига айтилган гаплардан лол қолганини маълум қилди.

Косельни жароҳат олгач, мураббий уни унутиб юборгани борасида айтиб ўтган эди.

"Мен ва барча мураббийлар штаби унинг гапларидан ҳайрон қолдик. Россия мундиали Косельнининг термадаги фаолиятининг энг ёрқин сўнгги нуқтаси бўлар эди. Аммо у жароҳат олди ва ЖЧда иштирок эта олмади.

Мен Косельни жароҳат олганида унга қўнғироқ қилдим. Ҳатто жарроҳ билан ҳам бу борада гаплашдим. Лоранни мундиалдан олдин терма жамоа қароргоҳига ҳам таклиф этдим. Сентябрда эса мен уни туғилган куни билан табриклаб қўнғироқ ҳам қилдим. Тўғри, сўнгги вақтларда мен у ҳақда кўп гапирмагандирман, аммо менинг Косельни ҳақидаги  фикрларим ўзгармайди. Футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам", - деди Дешам.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!