Диего Симеоне "Атлетико"да ҳаммадан кўп маош олади

Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эришди. Қайд этиш лозимки, унинг шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Marca нашрининг хабар беришича янги келишувга кўра 48 ёшли аргентиналик мутахассиснинг йиллик маоши 25 млн еврони ташкил этади ва у “матрасчилар” таркибидаги энг кўп маош оладиган инсонга айланади.

Маълумот учун, Симеоне “Атлетико”ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ўтган давр мобайнида мадридликлар ушбу мураббий қўл остида жами 7та совринни қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!