«Динамо» Тожикистонга жўнаб кетди
Хусусан, президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Душанбедаги ташрифлари доирасида икки давлат ҳукуматлари ўртасида тузилган келишувларга мувофиқ, Самарқанд ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги йирик бизнес форуми ва тадбирлар доирасида апрель ойида Самарқандда “Динамо” – “Хўжанд” (2:2) ўйини ҳам ўтказилганди.
Август ойида эса Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Тошкентдаги расмий давлат ташрифи чоғида ҳукуматлар ўртасида имзоланган битимлар, хусусан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, 7-9 сентябрь кунлари Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳрида Сўғд ва Самарқанд вилоятлари ўртасида йирик бизнес форуми, самарқандлик тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси, икки давлат санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва футбол учрашуви ташкил этилади. Шунингдек, Самарқанд делегацияси 9 сентябрь куни – Тожикистон Мустақиллигининг 27 йиллик байрам тадбирларида иштирок этади.
“Динамо” жамоаси Самарқанд вилояти делегатция билан бирга бугун эрталаб Тожикистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
“Хўжанд” ва “Динамо” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 7 сентябрь, соат 17:00да Хўжанддаги марказий стадионда бошланади. Учрашувда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзодалар иштирок этиб, ўйинни расман бошлаб беришлари кутилмоқда.
Ўртоқлик учрашуви.
7 сентябрь (жума)
Бош ҳакам: Хуршед Дадабоев (Хўжанд)
«ХЎЖАНД» (Тожикистон) – «ДИНАМО» (Ўзбекистон)
Ўйин бошланиш вақти: 17:00.
Фикрлар