
Доннарумманинг агенти унинг "Милан" билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади
“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг агенти Мино Райола мижози U-20 Европа чемпионати якунланганидан сўнг, яна “россонерилар” билан шартномани узайтириш борасида музокараларга киришишини тасдиқлади.
“Европа чемпионатидан сўнг биз яна музокараларни давом эттирамиз. Айни дамда эса терма жамоа манфаатлари муҳим”, - дейб ёзади Райола ўзиниг “Твиттер”даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 18 ёшли дарвозабон “Милан”нинг бир нечта таклифини рад этган эди.
Фикрлар